Паралимпия. Наманганда аравачада қиличбозлик бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди

Жорий йилнинг 17 - 21 октябрь кунлари Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида аравачада қиличбозлик бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, бу галги мусобақада 100 нафарга яқин пара қиличбозлар ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди.

Якунда умумжамоа ҳисоби қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин - Қорақалпоғистон Республикаси;
2-ўрин - Наманган вилояти;
3-ўрин - Андижон вилояти;
4-ўрин - Фарғона вилояти;
5-ўрин - Тошкент вилояти.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди. Ғолиб ва совриндорларга медал ҳамда махсус дипломлар топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!