Паралимпия ўйинлари ғолибига 2 хонали квартира берилди

Ўзбекистонлик паралимпиячилар яқиндагина ниҳоясига етган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб қайтишди. Ғолиб ва совриндорларга президент совғалари тантанали топширилди.

Андижон вилоят ҳокими Президентимиз фармонига асосан «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланган, Паралимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Бобуржон Омоновга Андижон шаҳрида қад ростлаган 16 қаватли янги уйнинг 2 хонали квартираси калитини тантанали равишда топширди.  

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Паралимпия ўйинлари ғолибларига президент томонидан Тахо автомобили, Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира ҳамда 200 минг АҚШ доллари миқдорида мукофотлар топширилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!