Паралимпия. Пара таэквондочиларимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Жорий йилнинг 5-11 декабрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида пара таэквондо бўйича халқаро Гран-при мусобақаси ўтказилади.

Эътиборлиси, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари тақдим этувчи ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.

Бугун вакилларимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Ар-Риёддаги Гран-прида қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

Асад Тоштемиров
Санжар Мухторов
Зухриддин Тохиров
Хайдаров Қудрат
Алиқулов Жавоҳир
Гулжаной Наимова
Зиёда Исоқова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!