Паралимпия. Париж Гран-присида 2 та медаль қўлга киритилди

30 август куни Париж шаҳрида Жаҳон пара таэквондо Гран-Приси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Жумладан, аёллар ўртасида Гулжаной Наимова ҳамда Зиёда Исоқова финалга қадар етиб борди ва якунда кумуш медални қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, Франция пойтахтида ўтган ушбу нуфузли мусобақа спортчиларимизга Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини ҳам тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!