Париж-2024. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича яна 5 та лицензия қўлга киритилди!
Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони яна 5 тага кўпайди. Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг маълум қилишича, апрел ойида Японияда ўтган қитъавий лицензион турнирда муваффақиятли иштирок этган каноечимиз Нилуфар Зокирова ҳамда байдаркачилар Екатерина Шубина ва Шахриёр Маҳкамов қўшимча дастурларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. Федерациянинг маълум қилишича, спортчиларимиз Париж-2024 Олимпиадасида қуйидаги янги дастурларда ҳам стартга чиқишлари мумкин:
K1 500 метр: Нилуфар Зокирова
С1 200 метр: Екатерина Шубина
С2 500 метр: Н.Зокирова / Е.Шубина
K2 500 метр: Н.Зокирова / Е.Шубина
С1 1000 метр: Шахриёр Маҳкамов
Шу тариқа, байдарка ва каноечиларимиз қўлга киритган йўлланмалар сони 8 тага етди. Бунга қадар 3 нафар вакилимиз Франция пойтахтида бўладиган ўйинларга лицензия қўлга киритган эди:
Шахриёр Маҳкамов (байдарка, яккалик) - 1000 м
Нилуфар Зокирова (каноэ, яккалик) - 200 м
Екатерина Шубина (байдарка, яккалик) - 500 м
Фикрлар