“Париж-2024”: Икки марта Олимпиада чемпиони бўлган ягона теннисчи Парижда кортга чиқолмайдиган бўлди
Британиялик машҳур теннисчи Энди Маррей Париж Олимпиадасининг яккалик баҳсларида қатнашмаслигини маълум қилди.
Sky Sports нашрининг маълум қилишича, теннисчининг бу қарорга келишига белидан жароҳат олгани сабаб бўлган.
Маррей жароҳатига қарамай, жуфтлик беллашувларида Даниэл Эванс билан бирга кортга тушади.
Таъкидлаш жоизки, Энди Маррей Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсларида икки марта олтин медални қўлга киритган ягона теннисчи ҳисобланади. У 2012 ва 2016 йилги Олимпиадаларда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
Энди Маррей 2024 йилги Олимпиада унинг профессионал фаолиятидаги энг охиргиси бўлишини таъкидалаган.
37 ёшли ракетка устаси “Катта Дубулға” туркумидаги йирик турнирлардан “Уимблдон”да икки бор ва АҚШ очиқ чемпионатида бир марта ғолиб чиққан.
Фикрлар