"Париж-2024". Икромова Олимпиададаги иштирокини якунлади
Тахмина Икромова иштирокини тугатди
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромованинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги чиқиши ниҳоясига етди. Юртдошимиз бугун кечган кўпкураш йўналишининг саралаш босқичида 126.400 очко жамғаришга эришди. Бу якунда 14-натижа бўлди. Афсуски, ушбу кўрсаткич финал дастури учун камлик қилди ва Икромова жорий Олимпиададаги иштирокини якунлади.
Фикрлар