Париж-2024. Лазизбекка осон бўлди! Унинг вазнидаги фаворит боксчи турнирни тарк этди
Олимпия ўйинларининг бокс спорт туридаги яна бир яққол фаворити, -92 кг вазн тоифасида жангларда қатнашувчи кубалик Хулио Сезар ла Круз ҳам мусобақани тарк этди. У ҳозиргина якунига етган беллашувда асли кубалик бўлган Озарбайжон вакили Альфредо Домингесга очколар бўйича, 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
У ҳам мазкур вазн тоифасида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида чемпион бўлишга асосий даъвогарлар қаторида эди.
Фикрлар