"Париж-2024": Медаллар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда бормоқда?

  • 06 Aug 12:54
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

"Париж-2024" Олимпиадаси давом этмоқда. Ўн кунлик мусобақалар якунларига кўра, АҚШ 21 та олтин, 30 та кумуш ва 28 та бронзани қўлга киритиб, медаллар жамғармаси бўйича пешқадамга айланди. Иккинчи ўринда 21 олтин, 18 кумуш ва 14 бронза медали билан Хитой жойлашган.

13 олтин, 16 кумуш ва 18 бронза медали билан медаллар рейтингида кучли учликни Франция якунлаб турибди.

Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин ва 2 та бронза билан рейтингнинг 34-поғонасидан жой олди. Бироқ тез орада медаллар сонида ўзгаришлар бўлиши ва жамоамизнинг юқорига кўтарилиши кутилмоқда.



Маълумот учун, мусобақанинг 11-куни яъни 6 август санасида енгил атлетика бўйича бешта, эркин кураш, юнон-рум кураши, елканли спорт ва сёрфинг бўйича иккитадан медаллар жамланмаси ўйналади. Бундан ташқари, олимпиячилар бугун велоспорт, от спорти ва скейтбордда учиш бўйича битта медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!