“Париж-2024”: Мерганлар рекорди ўрнатилди (фото)
Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларида айрим спорт турлари бўича саралаш мусобақаларига старт бериб юборилган.
Хотин-қизлар ўртасида камондан отиш мусобақаларида Париж Олимпиадасидаги дастлабки жаҳон рекорди ўрнатилди.
Жанубий Корея шарафини ҳимоя қилаётган Си Хён Лим 72 та ўқ узиб, жами 694 очко жамғарди.
Аввалги рекорд 2019 йили ўрнатилган бўлиб, у ҳам кореялик спортчи Кан Че Ёнга тегишли бўлган.
Париж Олимпиадасининг камончи қизлар баҳсида биринчи босқичнинг кучли учлигини осиёликлар ташкил қилди. Рекордчи Си Хён Лим энг зўр натижа қайд этган бўлса, унинг ҳамюрти Су Хён Нам ва Хитой терма жамоаси аъзоси Сяолэй Ян кейинги ўринларни эгаллади.
Фикрлар