"Париж-2024". Ўзбекистон - Испания: Тахминий таркиблар билан танишинг!

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтувчи 33-ёзги Олимпия ўйинларидаги ўз юришини бошлайди. Унда вакилларимизга Испания рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Олимпиада Ўзбекистон иштирокидаги ўйин билан старт олади. Мусобақанинг расмий очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтсада, бир қанча спорт турларидаги беллашувларга бугун старт берилади. Ўзбекистонга гуруҳда Испаниядан ташқари Миср ва Доминикан Республикаси ҳам рақиблик қилади.

Бугунги учрашув учун тахминий таркиблар билан танишинг!

Ўзбекистон:

Неъматов; Иброҳимҳалил Йўлдошев, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳусниддин Алиқулов, Зафармурод Абдираҳматов; Абдурауф Бўриев, Диёр Холматов, Жасур Жалолиддинов; Аббосбек Файзуллаев, Остон Ўрунов, Элдор Шомуродов.

Испания:

Арнау Тенас, Пау Кубарси, Эрик Гарсия, Мигел Гутиеррез, Хуан Миранда; Фермин Лопес, Алекс Баена, Пабло Барриос, Диего Лопез; Саму Омородион, Абель Руис

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Farxod Mirzamatov
24/07/2024 10:04
Abduraxmatovni o‘rnida Muxamadali Xamroliyev tushsa kerak.
24/07/2024 10:13
Нимага зафар кучли тезлиги хам зур катта уйинларда тупдан кочиб юрмайди