"Париж-2024". Ўзбекистон - Миср учрашувини ким шархлайди?

Бугун Ўзбекистон U23 терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги навбатдаги ўйинини ўтказади. Бунда вакилларимизга Миср рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да старт олади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда майдонга тушади. Мазкур беллашувни Даврон Файзиев ва Дилшодбек Тўхтабеков шархлаб боради. 

"Олимпиадага биринчи бор чиқдик. Олимпиадада биринчи голни урдик. Олимпиадада биринчи ғалабага эришиш вақти келди. 

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи тур учрашувини Мисрга қарши ўтказади. Гуруҳдаги имкониятларни яхшилаб олиш учун 3 очко зарур. Миср ҳам жанг қилса керак. Қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. Жамоамизга омад! Ушбу Олимпия ўйинларидаги дастлабки шарҳим бўлади. Ҳамкасбим Дилшодбек Тўхтабеков ҳамроҳлик қилади", - деди Даврон Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, беллашув 20:00 да "Stade de la Beaujoire" стадионида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!