Париж-2024 учун қанча чипта чиқарилгани эълон қилинди

  • 23 Mar 20:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун умумий ҳисобда 13.4 миллион дона чипта сотувга чиқарилади. Бу ҳақда ташкилий қўмита маълум қилмоқда. Улардан 10 миллионтаси Олимпия, 3.4 миллионтаси эса Паралимпия ўйинларига аталади.

Tecno

Қўшимча қилинишича, мазкур чипталар сотуви рақамли платформа орқали йўлга қўйилади. Бу мусобақани томоша қилиш учун келадиган мухлисларга қулайлик яратиши мақсадида амалга оширилмоқда. Платформа сотуви тендерга қўйилган бўлиб, ҳозиргача уни ютиб олиш учун мамлакатнинг 3 йирик компанияси рақобат олиб бормоқда.

Олимпия ўйинлари чипталарнинг бир миллионтаси 24 евро (26.5 АҚШ доллари) ва 500 000 дона Паралимпия ўйинлари чиптаси 15 евро (16.5 АҚШ доллари) нархида бўлади. Бунда энг оммабоп ҳисобланган енгил атлетика, сузиш ва бошқа йўналишлардаги баҳслар учун чипталар ҳам кўзда тутилган. Олимпия ўйинларига мўлжалланган чипталарнинг ярми 25-50 евро (26.5-55 АҚШ доллари) қилиб белгиланиши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!