Париж полицияси ПСЖ мухлисларини қўлга олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Парижда Чемпионлар лигаси финали олдидан ва ўйин вақтида мухлислар билан полиция ўртасида юз берган тўқнашувлар ортидан бир қатор қўлга олишлар амалга оширилди. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида ПСЖ ва «Арсенал» жамоалари майдонга тушди. Тартиббузарлик давомида жами 20 киши полиция томонидан ушланди, улардан 10 нафари қамоққа жойлаштирилган. Қўлга олинганлардан пиротехника воситалари ҳам мусодара қилинган.

Парижнинг бир туманида номаълум шахслар автобус бекатини вайрон қилгани хабар қилинмоқда. «Парк де Пренс» стадиони атрофида ҳам вазият кескинлашган. Оммани тарқатиш учун махсус бўлинмалар ходимлари кўз ёш оқизувчи газ ва резина дубинкалардан фойдаланган. Кўз ёш оқизувчи газли гранаталар Елисей майдонларида ҳам ишлатилган.

Шаҳар марказида хавфсизлик чоралари олдиндан кучайтирилган эди. Бутун савдо дўконлари иш вақтини қисқартириб, олдинроқ ёпилди ва махсус тўсиқлар билан ҳимояга олинди. Триумфаль арка атрофидаги ҳудуд тўлиқ ёпилди, яқин атрофда автотранспорт ҳаракати тақиқланди, ўнга яқин метро бекати вақтинча ёпиб қўйилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!