Париж:2024 Гулжаной Наимова иккинчи бор Паралимпия ўйинлари финалига чиқди!
Ҳозиргина пара таеквондо бўйича аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида ярим финал жанги ўтказилди. Ушбу жангда ҳамюртимиз Гулжаной Наимова бразилиялик Дебора Менезесни 9:3 ҳиобида мағлубиятга учратди ва ҳал қилувчи финал босқичига йўлланма олди.
Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони Гулжаной Наимованинг олтин медал учун кечадиган баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 23:48 да бошланади. Ҳамюртимиз финалда мексикалик Фернанда Варгас ва британиялик Эми Трусдейл жуфтлиги ғолиби билан жанг қилади.
Фикрлар