Парижликлар ПСЖ келажагини янги шартномага кўндирди. Энди Мбаппе керак эмасми?

ПСЖнинг бугунги кундаги энг зўр футболчиси Килиан Мбаппе экани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ клубнинг келажагини у билан боғлаб бўлмайди.

ПСЖнинг келажаги клубда тарбияланган Уоррен Заир-Эмери ҳисобланади. 17 ёшли футболчи ёш бўлишига қарамай, юқори савияда ўйнаяпти. Унга Мбаппенинг ўзи ҳам тан берган.

Клуб мутасаддилари Уорренни янги битимга кўндирди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Шартнома декабр ойидаёқ тайёр бўлган ва келишилган. Уни Уоррен март ойида, 18 ёшга тўлганидан кейин имзолайди.

Жорий мавсумда Заир-Эмери Франция чемпионатида 14 та учрашувда майдонга тушиб, иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Шунингдек, Франция терма жамоасида дебют учрашувидаёқ биринчи голини уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!