Парижликлар “Реал” юлдузини катта пул билан йўлдан урмоқчи бўлди
“Пари Сен-Жермен” клуби бир неча ой мобайнида “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорни йўлдан уришга ҳаракат қилгани ошкор бўлди.
Парижликлар бразилиялик футболчига мадридликлар билан янги шартнома тузмасдан, ПСЖга ўтиши учун ҳар мавсум 40 миллион евролик маош, катта миқдорда бонус ва молиявий лойиҳаларда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим қилишга ваъда берган экан.
Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпуль” дарвозасига ғалаба тўпини киритган Винисиуснинг амалдаги шартномаси икки йилдан кейин якунланади. Айни пайтда “Қироллик клуби” бу юлдуз билан ҳамкорликни камида 2026 йилнинг ёзигача узайтирмоқчи.
“Реал” унга турли бонуслар билан бирга ҳар мавсум учун 10 миллион евро маош тўлашни таклиф қилмоқда.
Фикрлар