Паркентда белбоғли кураш бўйича беллашувлар ташкил этилди

TIGGO 2 PRO

Жорий йилнинг 24 февраль куни Паркент тумани спорт мактабида белбоғли кураш бўйича Тошкент вилояти чемпионати бўлиб ўтди. 

2010-2011 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида  бўлиб ўтган мазкур мусобақада вилоятнинг Юқоричирчиқ, Бекобод, Бўка, Пискент ва Паркент туманлари, Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳридан жами 180 нафар спортчилар иштирок этишди. Муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Паркент тумани жамоаси қўлга киритди.

Иккинчи ўринни Чирчиқ шаҳри жамоаси эгаллаган бўлишса, учинчи ўрин Олмалиқ шаҳри ва Пискент тумани ёшларига насиб этди. Мусобақа регламентига мувофиқ, кучли учликдан жой олган полвонлар мамлакат чемпионатида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди. Шунингдек, мусобақа доирасида тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди.

Маросимда Паркент тумани ҳокими, Тошкент вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси Сардор Исақулов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, "Адолат"  СДП Тошкент вилояти кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, Тошкент вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Болтабоев ва бошқалар иштирок этиб, спортчиларга мусобақаларда омад тилашди. 
Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар Паркент тумани спорт мактаби ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!