"Парма" бош мураббийи ғалати сабабга кўра истеъфога чиқарилди

"Парма" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Роберто Д′Аверсуни истеъфога чиқарди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, ушбу истеъфога сабаб жамоада бирдамлик ва ҳамжиҳатлик йўқолгани сабаб бўлган.

45 ёшли Д′Аверса "Парма"ни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Ўшанда жамоа D Серияда иштирок этарди.

“Парма” ўтган мавсум А Серияни 11 ўринда якунлади. Жамоа еврокубоклар зонасидан 13 очко ортда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!