"Парма" Бруну Алвеш билан шартномани узайтирди
Португалиялик ҳимоячи Бруну Алвеш "Парма" билан шартномани узайтирди. Янги келишувга кўра, тажрибали футболчи А Серия клубида 2021-йил июлигача қолади.
Алвеш "Парма" таркибига 2018-йил эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. А Серияга келгунича у "Рейнжерс" сафида тўп сурган.
Жорий мавсумда 38 ёшли футболчи италияликлар сафида 18 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар