"Парма" "Интер" форвардини қўлга киритмоқчи

"Интер"нинг 17 ёшли ҳужумчиси Себастьяно Эспозито доимий ўйин амалиёти олиш учун қишда "Парма"га ижара асосида йўл олиши мумкин.

Football Italia нашрига кўра, "сариқ-кўклар" раҳбарияти 17 ёшли футболчини ижарага олиш бўйича музокара олиб бормоқда. Клуб унга доимий ўйин амалиёти ваъда қилмоқда.

Жорий мавсумда Эспозито "Интер" сафида барча турнирларда саккизта ўйинда майдонга тушиб битта гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!