Парти "Арсенал"ни тарк этиши мумкин

"Арсенал" футболчиси Томас Парти жамоани тарк этиши мумкин. Унга бир қатор клублардан таклифлар бор, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. 

Ярим ҳимоячининг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади. У билан бирга Гранит Жака ҳам бошқа жамоага ўтишга яқин турибди. Швецариялик футболчининг кейинги манзили "Байер Леверкузен" бўлади. 

Ушбу ёзда "Арсенал" бир нечта таянч ярим ҳимоячиси сотиб олишни режалаштирган. Жамоанинг асосий мақсади Ромео Лавия ва Деклан Райсни ўз таркибига қўшиб олишдир. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!