Пашалич фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этди
"Аталанта" ярим ҳимоячиси Марио Пашалич Европа Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖга қарши учрашувда ҳисобни очди. Бу орқали хорватиялик футболчи ушбу мавсум ҳисобидан барча мусобақалардаги ўзининг 12-голини киритди.
Қайд этиш жоиз, 25 ёшли хавбек А Серия доирасида 9 та ва Чемпионлар Лигасида 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Ушбу натижа унинг фаолиятидаги энг яхшиси ҳисобланади.
Фикрлар