Пасторе хитойликларнинг таклифини нима учун рад этганини ошкор қилди

"Рома" ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторега Хитой клублари томонидан жиддий қизиқишлар бўлганди.

Аммо футболчи шартнома муддати тугагунча Римни тарк этиш нияти йўқлигини айтди.

- “Рома” билан шартномамнинг амал қилиш муддати тугашига қадар яна уч йилни ўтказмоқчиман. Ўзимни бошқа жамоада кўрмаяпман.

Ҳа, мен учун Хитойдан яхши таклифлар келди, аммо Италияда қолишни афзал билдим. Биласизми, кучли чемпионатда рақобатлашишни ва Чемпионлар Лигасида ўйнашни хоҳлайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!