Пато яна "Милан"га қайтмоқчи

  • 7 апрель, 2020, 10:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби ҳужумчиси Пато яна "Милан"га қайтиш истаги борлигини айтди.

Tecno

“Либертадорес кубогини ютгач, Европага қайтишни хоҳлардим. Айниқса, “Милан”га қайтиш ажойиб бўлар эди”, - дейди 30 ёшли бразилиялик футболчи.

Пато 2008-2013 йилларда “Милан” шарафини ҳимоя қилган. У “россонерилар” сафида 150 та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 63 та гол ҳамда 18 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. У шунингдек, "Интернасьонал", "Коринтианс", "Челси", "Вильярреал" ва "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клубларида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!