Патрис Эвра: “Бу иши билан МЮ сэр Алекс Фергюсонни камситган”
“Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Патрис Эвра Пол Погбанинг 2016 йилда жамоага қайтиши ҳақида гапирди. Франциялик ярим ҳимоячи “қизил иблислар” сафидан 2012 йилда кетиб, 4 йилдан сўнг "Ювентус"дан 100 миллион евро эвазига харид қилинган.
Ўшанда, футболчи сэр Алекс Фергюсоннинг режаларидан ўрин олмагани ва унинг қобилятларига ишонмагани сабаб жамоадан кетказган эди.
“Манчестер Юнайтед” Погбани қайтарди. Бу иш билан улар сэр Алексни камситишди. Мен Полга қайтмасликни айтган эдим. Унинг ўзи "Реал"га ўтмоқчи эди, "Реал" ҳам Погбани олмоқчи бўлган. Бироқ, Флорентино Перес катта суммада пул сарфлашни истамаган.
Погба қайтгач, МЮ раҳбарияти жуда хурсанд эди. Чунки, улар футболкалар сотувидан яхшигина даромад қилишди. Ёш мухлислар Погбани ёқтиришар эди. Бу трансфер футболдан кўра, бизнес учун бўлган”,- деди Эвра “Stick to Football” кўрсатувида.
Ҳозирда Пол Погба допинг туфайли футболдан дисквалификация қилинган.
Фикрлар