Патрис Эвра: "Погба кетиши керак"

"Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси собиқ қанот ҳимоячиси Патрис Эвра Поль Погба манкунианликлар таркибини тарк этиши керак деб ҳисобламоқда.

"Одамлар Погба ўйнаётганида уни айблашмоқда, аммо у ўйнамаётганида ҳам барибир айблашмоқда.

Бундай вазият мен билан "Марсел"да ўйнаётганимда ҳам юз берган. Ўшанда клуб ичида муҳит ёмон томонга ўзгармаслиги учун кетишни маъқул кўрганман. Погба ҳам шундай қилиши керак", - дейди Эвра.

Айни вақтда Погба тўпиғидан олган жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда. У жорий мавсумда АПЛда еттита ўйинда майдонга тушди, бироқ голлик вазиятларда иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azizbek Odilov
20/01/2020 18:46
Побга истедодли футболчи, аммо агенти уни иқтидорини киргизворяпти тупикка.