
Патрис Эвра яна "Арсенал" фанатларини танқид қилди
Чемпионлар лигаси ярим финалида ПСЖга икки ўйин натижасига кўра 1:3 ҳисобида ютқазиб, мусобақадан четлатилган "Арсенал" яна Патрис Эвранинг танқид ва ҳазилидан четда қолмади.
Машҳур француз собиқ футболчи ва МЮ афсўнаси шундай деди:
"Мени "Арсенал" учун афсусдаман. Одамлар шафқатсиз. Артета – ажойиб инсон ва яқин дўстим. Мен у билан ишлашни ҳурмат қиламан. Лекин муаммо футболчиларда эмас, фанатларда. Улар ҳамма нарсага ишонишади. Улар ваъда беришади, аммо амал қилмайди. Шунинг учун мен улар билан иш юритишга иккиланаман.
Бу жамоа ҳақида Netflix сериалининг 21-мавсуми кетяпти дейишимиз ҳам шунинг учун. Бу шунчаки ҳазил, чунки барча натижани олдиндан билиб қўйган.
Одамлар мен "Арсенал"га қарши деб ўйлашади. Лекин мен уларни яхши кўраман. Ўз фарзандингизни ёмон кўра олмайсиз-ку!
Сўнгида у яна лондонлик мухлисларига мурожаат қилди:
"Шунинг учун умид қиламанки, бу мавсумда МЮ, “Челси” ёки “Тоттенхэм” чемпион бўлмайди. Агар бўлса, сизлар учун жуда оғир бўлади. Лекин мен сизни яхши кўраман!"
Эвра аввал ҳам лондонликлар ҳақида "Уларни томоша қилиш – Netflix кўришдек. Ҳар доим кейинги мавсумни кутиб яшайсиз"- дея таъриф бериб ўтган эди.
Фикрлар