Пау Торрес "Барселона" қизиқиш доирасида

Пау Торрес яқин вақтларда "Астон Вилла"ни тарк этиб, Испанияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Estadio Deportivo" хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳимоячига Каталониянинг "Барселона" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, "кўк-анорранглилар" рўйхатида Нико Шлоттербек ҳам бор.

Бироқ "Барселона" учун ушбу позициядаги асосий трансфер мақсади Алессандро Бастони бўлиб қолмоқда. Айни пайтда унинг трансфери катта маблағ талаб қилгани сабабли каталонияликлар бу вариантдан воз кечиши ҳам мумкин.

Жорий мавсумда Торрес 26 та ўйинда майдонга тушган. Унинг бозор қиймати 22 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Футболчининг "Астон Вилла" билан шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!