Паулиньо Хитойдаги ҳайдовчисига
Ads

Хитойнинг “Гуанжоу Эвергранд” жамоаси раҳбари Лянь Ке куни кеча “Барселона”га ўтган Паулиньо ҳақида ўзининг илиқ фикрларини айтиб ўтди.

“Паулиньо ҳеч қачон ўзини қолганлардан устун қўймаган. У барча учрашган одамига раҳмат айтарди. Ҳеч қачон уларга ёрдам беришдан бош тортмаган. Унинг учун пул биринчи ўринда? Йўқ. Аксинча, унга совға улашиш жуда ҳам ёқади. Масалан, у ўзининг ҳайдовчисига икки дона “Beats” қулоқчинлари  ва “Меrcedes-Benz” автомобилини совға қилди.

У бу ерга кўникиши учун Бразилиядан шахсий ортопед ёллаган ва унинг бу ердаги барча ҳаражатларини ўз қоплаган эди. Жумладан у шифокорнинг фарзандларини халқаро мактабда ўқиши ва операцияси учун  маблағ ажратган эди”, – деб айтиб ўтди функсионер собиқ футболчиси ҳақида.