Пауло Коста жанг қилмайди. Хамзат Чимаевга рақиб изланмоқда!

  • 11 октабря, 2023, 12:54
  • 0
  • MMA

“UFC 294” турнирининг 2-марказий жангида октагонга кўтарилувчи Хамзат Чимаев (12-0) ва Пауло Коста (14-2) жанги бўлмайди. Тўғрироғи, бразилиялик Костанинг тирсагидан олган жароҳати туфайли, у жангдан ечилди.

Унинг ўрнига заҳира жангчиси сифатида ким Хамзатга рақиб бўлади, хозирча номаълум. Рақиблар ўрганилмоқда ва тез орада бу расман эълон қилинади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаев ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасидан ўрта вазн (83,9 кг) тоифасига кўтарилди ва ушбу дивизионда жанг ўтказади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию