Паулу Фонсека Украина чемпионатининг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи деб топилди
Ads

Донецкнинг “Шахтёр” клуби устози Паулу Фонсека якунланиб бораётган йилда Украина премьер-лигасининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Ушбу совринни қўлга киритганимдан жудаям хурсандман. Бунинг учун энг аввало менга ишонч билдирган ва қўллаб-қувватлаган клуб президенти ва клуб бош директорига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, мен билан бирга фаолият олиб борган барчага, энг аввало футболчиларга раҳмат айтаман. Чунки, мен айнан шулар туфайли ушбу совринни қўлга киритдим”, - дейди Фонсека.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 44 ёшли португалиялик мутахассисга Мюнхеннинг “Бавария” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.