Павар:
Ads

"Мен "Бавария" билан шартнома имзолаганим йўқ. Албатта, "Бавария"дек жамоанинг қизиқиши мен учун катта шараф, аммо ҳозир бор эътиборимни "Штутгарт"га қаратганман. Бу ҳақда келгуси ёзда ўйлаб кўраман", - деди франциялик футболчи.

Илгарироқ Паварнинг ёзда "Бавария"га кўчиб ўтиши ва бу борада Мюнхен клуби билан келишиб олгани борасида хабарлар тарқалган эди. Унинг учун "Голливуд ФК" 35 млн евро тўлашга тайёр эканлиги айтилган эди.

Маълумот учун, Россияда ўтган ЖЧнинг қаҳрамонларидан бири бўлган Павар жорий мавсумда "Штутгарт" сафида Германия Бундеслигасида 14 учрашувда майдонга тушди.