Павар "Бавария"га ўтишга рози бўлди

“Штутгарт” ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини “Бавария”да давом эттирадиган бўлди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси ёзда “Бавария”га ўтишга розилик билдирган. Айтиш лозимки, мюнхенликлар Павар учун унинг шартномасида имзоланган 35 млн евролик товон пулини тўлаб беришга тайёр.

Маълумот учун, Павар жорий мавсум Бундеслигада жами 14та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!