"Пахтакор" - "Динамо" ўйини олдидан: катта устунлик "Шерлар" тарафида!

TIGGO 2 PRO

Суперлига 3-турида "Шерлар" Тошкентда "Динамо"га қарши ўйнайди.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 52 учрашувда тўқнаш келишган. Унда "Пахтакор" 40 ғалаба, 6 дуранг ва 6 мағлубиятни қайд этган. Рақиб дарвозасига 108 тўп киритилиб, 29 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда ўтказилган 26 учрашувнинг 24 тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки бор эса Самарқанд жамоаси устун келган. Ўзаро ўйинларда "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0 натижасидан иборат бўлган.

Мазкур беллашув "Пахтакор"нинг жорий мавсум Суперлигадаги биринчи уй ўйинига айланади. 

"Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин 29 март, шанба куни соат 20:30 да "Жар" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдилхамит
28/03/2025 15:25
0-1 динама ютса к.к
&
Адхамжон Низомов
28/03/2025 11:18
Устунликлар тарихда колган.Хозир иккала жамоа хам янгидан шакллантирилган.Курамиз,Динамо хам подака эмас.Менимча 1-1 буладиёв
Davronbek Olimjonov
28/03/2025 10:29
Dinamo ham "sherlar" deyilsa kerak, yoki barsmi?