"Пахтакор" - "Локомотив": Дерби тўпурари ким эканлигини биласизми?
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган беллашувда "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Ўзаро ўйинлар тўпурари "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги тўпурарларидан бири Анвар Солиев бўлиб, у "Локомотив" дарвозасини 10 марта ишғол қилган. Шунингдек, "шерлар" сафида Драган Черан 6 гол уришга эришган. Сервер Жепаров ҳисобида 5, Уче Ихеруоме, Станислав Андреев, Александр Гейнрих ва Жалолиддин Машарипов ҳисобида 4тадан гол бор. Рақибдан Марат Бикмаев 5 гол уришга эришган. Зайниддин Тожиев, Акмал Холматов ва Темурхўжа Абдухолиқов дербиларда ҳар икки жамоа учун тўп киритган футболчилар саналади.
"Локомотив" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
10 - Анвар Солиев
6 - Драган Черан
5 - Сервер Жепаров, Марат Бикмаев
4 - Уче Ихеруоме, Станислав Андреев, Александр Гейнрих, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев.
"Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Фикрлар