"Пахтакор" - "Металлург" учрашуви олдидан статистик рақамлар

“Пахтакор” бу турда ўз уйида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади. Чемпионатлар доирасида жамоалар 54 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 46 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 141 гол уриб, ўз дарвозасидан 39 тўп олиб чиққан.

Тошкентдаги ўйинларнинг 25 тасида “Шерлар” устун келишган. 2 учрашувда дуранг кузатилган. “Пахтакор” уйдаги баҳсларда "Металлург"га умуман мағлуб бўлмаган. Охирги 16 ўйиннинг барчасида "Пахтакор" ушбу рақибдан устун келган. Сўнгги марта Бекобод жамоаси 2016 йилги мавсумда ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Ўзаро баҳсларда энг йирик ғалаба - 6:0 натижаси "Пахтакор"га тегишли. 2003 ва 2006 йилларда "Шерлар" рақибни шундай натижалар билан доғда қолдиришган. “Шерлар”нинг йирик ғалабалари сони жами 17 тани ташкил қилади.

Беллашувни дисквалификация туфайли Сардор Собирхўжаев ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Металлург" ўртасидаги учрашув 7 май, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!