"Пахтакор" - "Нефтчи": Матнли трансляция

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашуви бошланди. Қуйида ушбу марказий ўйиндан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.

Tecno

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Ўзбек класикосида "Пахтакор"нинг қўли баланд келди.

  • 90+3'

    Ҳакам ҳуштагидан кейин зарба бергани учун Шаркич огоҳлантирилди.

  • 90+1'

    "Нефтчи"да Ғуломов ўрнига Абдуллажонов туширилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Ҳожимат Эркинов ўз ўрнини Руслан Рўзиевга бўшатиб берди.

  • 88'

    Лутфулла Тўраевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 87'

    Мўминжонов шогирдлари катта куч билан олдинга ташланмоқда.

  • 85'

    Ҳусниддин Ғофуровнинг олис масофадан берган зарбасини Қувватов эгаллаб олди.

  • 84'

    Акбар Тўраев навбатдаги сафар жамоасини голдан сақлаб қолди.

  • 82'

    Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Ларин сариқ карточка билан жазоланди.

  • 80'

    "Нефтчи" футболчилари ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо футболчилар етарлича хавф туғдира олмаяпти.

  • 77'

    Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 75'

    Чераннинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 74'

    Шаркичга нисбатан очиқчасига қоида бузган Ҳусниддин Ғофуров огоҳлантирилди.

  • 73'

    "Нефтчи"да Убайдуллаев ўрнига Сарич, Ешич ўрнига Қўзиев туширилди.

  • 72'

    Беллашув "Пахтакор"нинг устунлиги остида давом этмоқда.

  • 70'

    Ҳожимат дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ унинг зарба беришига ҳимоячи йўл қўймади.

  • 69'

    Эркинов катта тезликда қарши ҳужумга ўтди ва тўпни Рашидовга узатди. Сардорнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 67'

    Рашидов ва Шаркич майдонга тушди. Улар Собирхўжаев ҳамда Турғунбоевни алмаштирди.

  • 66'

    Турғунбоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Тўраев қайтарди.

  • 64'

    Эркиновнинг оширган тўпини Турғунбоев дарвозага тепди, рақиб посбони маҳорат кўрсатди.

  • 63'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Турғунбоев зарба йўллай олмади.

  • 61'

    "Нефтчи"да Ҳошимов ўрнига Абдуллаев, Қиличев ўрнига Ҳусниддин Ғофуров туширилди.

  • 60'

    Кмен Хаджиевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 59'

    Мўминжонов шогирдлари секин-асталик билан "уйғониш"га ҳаракат қилмоқда.

  • 57'

    Акбар Тўраев дарвозаси томон йўлланган зарбаси осонлик билан ушлаб олди.

  • 56'

    Фарғоналиклар асабларни жиловлаб олиши лозим. Бу сафар Ойбек Қиличевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 55'

    Тошкентликлар тўп назоратини қўлга олиб, рақиб шаштини туширмоқчи.

  • 53'

    Убайдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 52'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Алижоновнинг пасидан кейин Драган Черан бўш қолган дарвозани ишғол этди.

  • 51'

    Алибоевнинг зарбасидан сўнг тўп Тўраевдан ўтмади.

  • 50'

    "Нефтчи" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 48'

    Драган Чераннинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+1'

    Ойбек Қиличев Алижонов билан тўқнашиб кетди. У майдонда ётибди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Жарима майдонига оширилган тўпни тошкентликлар узоқлаштирди.

  • 42'

    Бўлим сўнгида майда фоллар кўпайиб кетди.

  • 40'

    Меҳмонлар посбонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 39'

    Жарима майдони ичида Акбар Тўраевга нисбатан қоида бузилди.

  • 38'

    Тўп "Нефтчи" ҳимоячисининг қўлига тегди. Мезбонларда стандарт вазият...

  • 37'

    Жамоалар хавфли вазият яратишга оқсамоқда. Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 35'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозабонни алдаб ўтган Эркинов ноаниқ кучсиз зарба берди. Ҳимоячи тўпни тўхтатиб қолди.

  • 34'

    Баҳс Войнески шогирдларининг кичик устунлиги остида давом этмоқда.

  • 32'

    Икром ўзига ярашмайдиган даражада ноаниқ зарба йўллади.

  • 31'

    "Йўлбарслар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 30'

    Алижоновнинг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 29'

    "Шерлар" жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандартга эга бўлди.

  • 28'

    Бу сафар Анвар Ғофуровга сариқ карточка кўрсатилди. Ўйинда шиддат ошмоқда.

  • 26'

    Фарғонадан ташриф буюрган мухлислар ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда.

  • 24'

    Черан ва Лутфулла Тўраев тўқнашиб кетди. Драган реферига эътироз билдирмоқда.

  • 22'

    Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйди.

  • 21'

    ВАРни ўз кўзи билан кўрган Лутфуллин Исмоиловга қизил карточка кўрсатди.

  • 20'

    Ҳакам видеотакрорлардаги шерикларини тингламоқда. Аброр майдондан четлатилиниши мумкин.

  • 19'

    Алибоевга нисбатан қоида бузган Аброр Исмоилов огоҳлантирилди.

  • 17'

    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

  • 15'

    Аббос Ғуломовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

  • 14'

    Алижонов ўз жарима майдони ичида хатога йўл қўйди. "Нефтчи" тўпни бурчакдан ўйинга киритади.

  • 13'

    "Пахтакор" ҳимоячилари аксарият вазиятларда тўпни дарвозабонга етказиб беришга мажбур бўлмоқда.

  • 11'

    Мўминжонов шогирдлари рақибни эрта прессинг билан кутиб олмоқда.

  • 9'

    Майдонда анча кескин кураш кечмоқда.

  • 8'

    Жарима майдони остонасида меҳмонлар вакили йиқилиб тушди. Рустам Лутфуллин ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 7'

    Фарғоналиклар майдонда рақибда бўш зона қолдирмасликка ҳаракат қилмоқда.

  • 5'

    "Нефтчи" ҳисобни очди. Аммо ҳакам голни ҳисобга олмади. Жарима майдони ичида ҳужумчи қоида бузган деб топилди.

  • 3'

    Тошкентликлар дастлабки сониялардаёқ тўп назоратига урғу бермоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Расмий тадбирлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Бу "Пахтакор" майдонидаги илк расмий учрашув бўлгани учун Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Аббосхон Ахмедов
10/03/2022 19:33
Мана шу йилгача насаф Навбахор клубларига кизил бериб йоки пахтакорни фойдасига пенальти бериб пахтакорни галабасини таминлардм ланати судиялар.
Кахрамонжон Сафаров
10/03/2022 19:17
ЛУТФУЛИН падарингга лаънат сени харомхур пахтакорни уйинчилари оёк эзиб Нефтчи йигитларини синдирса булаверадими ифлос харомхур уятсиз
Кахрамонжон Сафаров
10/03/2022 19:04
Тошкент номардлар жаоаси Черанни ташагига осилиб юраверинглар узингни махаллий йигитларни синдириб сенларни футболинг бу пул судья энг ифлос мадикор уйин бошида билган эдим Араблар билан хам шунака жалаб уйин килиб куринглар ифлос ХУЙфУЛИН неча пул олган экан манфатинга
Кахрамонжон Сафаров
10/03/2022 18:41
Лутфулин гузапояни шалтаги-ку
Кахрамонжон Сафаров
10/03/2022 18:39
Гузапоя уйин бошланишида номардликни бошлади ха эркак эркак