Ads

1 октябрь куни "Пахтакор" чемпионликни тантана қилинадиган беллашувда "Сўғдиёна"ни қабул қилишади.

Ўйинга ташриф буюрадиган мухлислар чемпионлик нишонланишига аталган ажойиб кечага гувоҳ бўлишлари мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Ишқибозларнинг нафақат қизиқарли футбол, балки чемпионликнинг чиройли байрам қилинишидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Беллашув якунига етгач, стадионда лазер шоу ташкил этилади. Бундан ташқари, миллий эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури, қимматбаҳо совғалар қўйилган ижтимоий акция ва энг муҳим тадбир - чемпионлик кубогини топшириш маросими бўлиб ўтади.

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" беллашуви 1 октябрь, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади.

Минбар

Барча блоглар