"Пахтакор" - "Турон" Суперлигада уч марта тўқнашган!

Чемпионлик сари курашни давом эттираётган "Пахтакор" 20 октябрь куни "Турон"га қарши Тошкентда Суперлига 22-турида майдонга тушади.

Яйпанда биринчи даврада ўтган баҳсда "шерлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жами Суперлигадаги уч тўқнашувда "Пахтакор" икки бор зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнаган. "Шерлар" 5 тўп киритиб, 2 гол ўтказиб юборган.

Мазкур беллашувни меҳмонлар дарвозабони Раҳим Давронов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Пойтахт жамоасида эса бундай йўқотиш йўқ.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Турон" жамоалари ўртасидаги ўйин 20 октябрь, жума куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!