Янги футбол мавсумига тайёргарлик олиб бораётган ва бугунги кунда анъанавий "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасида Илҳом Мўминжонов бош мураббийлигида ўйин намойиш этаётган "Нефтчи" клуби ўз таркибини янги ижрочилар билан тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида, қатор номдор жамоаларда, яъни "Пахтакор", "Локомотив", "Навбаҳор", "Сурхон" ва Хитойнинг "Хиндао Жанун" сингари клубларида фаолият юритган Шерзод Каримов "Нефтчи" ПФК билан расмий шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

photo_2021-01-28_14-40-39

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар