"Пахтакор" — "Қўқон-1912". Учрашув превьюси

 

14 октябрь куни "Пахтакор" Олий лиганинг 24-турида Тошкентда "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади.

Мавсумни яхши ўтказаётган қўқонликлар сафида ҳимоячи Акмал Холмуродов дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Ушбу жамоа таркибида "Пахтакор"нинг бир қатор собиқ аъзолари майдонга тушишлари мумкин.

Олий лига тарихида клублар 23 бор тўқнаш келишган. 13 беллашувда "Пахтакор" зафар қучган. 5 тадан учрашув дуранг ва рақибнинг ғалабаси билан тугаган. 65 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 35 гол ўтказиб юборган.

Тошкентдаги охирги 8 ўйинда "шерлар" устун келган. Қўқонликларнинг сафардаги ягона ғалабаси 1994 йилда кузатилган. "Шерлар" ҳисобида ўз майдонида 10 ғалаба ва 1 мағлубият мавжуд.

Беллашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 12 учрашувда ҳакамлик қилган. Тошкентликлар шулардан 8 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учраган. Жорий мавсум "Сўғдиёна", "Бухоро" ва "Металлург"га қарши ўтган ўйинларни Агишев бошқарган. Ҳар уч беллашув "Пахтакор" ғалабаси билан якунланган.

"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912"

Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Набир Рўзимов (Тошкент), Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент).

Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

Ёшлар таркиблари учрашуви 13 октябрь, жума куни "Жар" стадиони кичик майдонида 15:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини "Пахтакор" стадионида 14 октябрь куни 17:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!