"Пахтакор" 2000-голига яқинлашмоқда

2021 йилги мавсум якунидан кейин ҳам "Пахтакор" чемпионатларнинг умумий жадвалида якка пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Бу борада клуб матбуот хизмати қуйидаги қизиқарли маълумотни ҳавола этди. 

“880 учрашувда майдонга тушган "шерлар" 604 беллашувда ғалаба қозонган. 138 ўйин дуранг билан якунланган ва яна 138 баҳсда рақиблар зафар қучган. Рақиблар дарвозасига 1985 тўп киритган клуб, 736 гол ўтказиб юборган. Тўпланган очколар сони 1950 тани ташкил этмоқда. Бир ўйинда ўртача 2,216 очко жамғарилган. Навбатдаги мавсумда "Пахтакор" ўзининг Ўзбекистон чемпионатидаги 2000-голини уриб, 2000-очкосини қўлга киритиши мумкин. “Шерлар”нинг энг яқин таъқибчиси "Нефтчи"да 1545 очко мавжуд”.

Кўриб турганингиздек, “Пахтакор”ни 2000-голдан ҳозирча 15 та тўп ажратиб турибди холос. Бу йил Суперлигада рақиблар дарвозасига 51 та гол урган клуб табиийки, келаси йили 2000лик довонни забт этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!