"Пахтакор" 3 футболчи билан шартнома имзолади

ПФЛ бош директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида "Пахтакор" клуби уч нафар футболчи билан шартномани узайтирганини маълум қилди.

- "Пахтакор" шартномаси йил сўнгида якунига етадиган уч футболчиси билан навбатдаги келишувга эришди ва улар билан шартномаларни 2022 йилги мавсум якунигача узайтирди: Фаррух Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Элдор Суюнов, - дея хабар қолдирди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!