"Пахтакор" 4 та назорат ўйини орқали Туркиядаги йиғинини якунлади. Навбат Супуркубокка!

  • 20 февраль, 2022, 16:33
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Шерлар"нинг Белек шаҳрида 15 кун давом этган йиғини ниҳоясига етди. Клуб матбуот хизматининг ёзишича, жамоа аъзолари бугун куни Тошкентга қайтиб келади.

Бош мураббий Славче Войнески ушбу йиғинда асосий таркибдаги барча футболчини кўздан кечириш имкониятига эга бўлди. Январь ойидаги йиғинда миллий терма жамоага жалб этилган ўйинчилар иштирок этишмаганди. Бу сафарги ташкил этилган назорат ўйинлари орқали эса жамоавий ўйинни ва ўзаро тушуниш даражасини яхшилашга эътибор берилди.

"Пахтакор"нинг назорат ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Минай" (Украина) - 1:0
"Уфа" (Россия) - 1:1
"Динамо" (Грузия) - 0:3
"Динамо" (Украина) - 0:0

Янги мавсумни "Пахтакор" 27 февраль куни Яйпанда "Насаф"га қарши ўтадиган Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви билан бошлайди. Суперлиганинг илк турида эса "Шерлар" 3 март куни Самарқандга сафар қилади ва "Динамо"га қарши майдонга тушади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!