"Пахтакор-79" хотирасига бағишланган турнир ўтказилади

 

Шу йилнинг 5-9 август кунлари "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтади, деб маълум қилмоқда "Пахтакор" матбуот хизмати. 

Унда 2002 йилда таваллуд топган футболчилар иштирок этади. 4 гуруҳда 3тадан жамоа турнирда қатнашади.

Гуруҳлар таркиби билан танишинг: 

"А" гуруҳи: "Пахтакор", Урганч ОЗК, "Қурувчи" (Андижон)
"В" гуруҳи: "Бунёдкор", Термиз БЎСМ, Наманган ОЗК
"С" гуруҳи: 16-БЎСМ, "Олмалиқ", 2-БЎСМ (Самарқанд)
"D" гуруҳи: Янгиер ФМИ, 28-БЎСМ (Бухоро), Андижон ФМ

5, 6 ва 7 август кунлари гуруҳ босқичи ўйинлари бўлиб ўтса, 8 ва 9 августда жамоалар ҳал қилувчи учрашувларда майдонга тушишади. Турнир "Чилонзор" стадионидаги майдонларда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!