"Пахтакор" академияси жамоалари халқаро турнирларда қатнашишади

“Пахтакор” футбол академиясининг турли ёш тоифасидаги жамоалари март ойида халқаро мусобақаларда иштирок этишади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

16-22 март кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “Наврўз Кубоги” турнири ўтказилади. Унда "Пахтакор" академиясининг уч ёш тоифаси 4 жамоа сифатида қатнашади. 2010 (Сарвар Ҳайдаров), 2008 (Бобур Абдураҳмонов, Асқар Холмуродов) ва 2007 (Шуҳрат Бўриев) йилда туғилган тарбияланувчилар ушбу мусобақада "шерлар" шарафини ҳимоя қилишади.

Шунингдек, Бахтиёр Нуралиев бошчилигидаги 2005 йил тарбияланувчилари Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида 22-27 март кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё Кубоги”да иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!