Якшанба куни футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида 19-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

"Олимпик"ни қабул қилган "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари 3 ёш тоифасида кечган учрашувларда ғалаба қозонишди. Ютуқлар йирик ҳисобларда қўлга киритилганини таъкидлаб ўтамиз.

2003 йил - 9:0
2002 йил - 4:0
2001 йил - 7:1

Мавсум тугашига 3 тур қолганда 2001 ва 2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз пешқадамлик қилишмоқда.