"Пахтакор" Алижоновни олиб қолди!

"Пахтакор" клуби етакчиларидан бири - Ҳожиакбар Алижонов янги мавсумни яна "Шерлар" сафида ўтказади. Бу хусусида клуб матбуот хизмати эълон қилди.

"Клубимиз тарбияланувчиси, ўнг қанот ҳимоячиси "Шерлар" билан шартномасини икки йилга узайтирди.

2017 йил асосий таркибда дебютини ўтказган Алижонов "Пахтакор" билан 4 карра Ўзбекистон чемпионига айланиб, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлишга улгурди.

Жамоамиз таркибида Ҳожиакбар барча мусобақаларда 149 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол муаллифига айланган. Энди у 2024 йил охиригача "Пахтакор" учун ўйнашда давом этади, - дея хабар бермоқда "Пахтакор" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!