"Пахтакор" БАА клубларига қарши қандай натижалар қайд этган?

Хабарингиз бор, "Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигаси янги мавсум гуруҳ босқичининг илк турини 19 сентябрь куни Тошкентда БААнинг "Ал-Айн" клубига қарши ўтказади.

Осиё Чемпионлар лигаси доирасида "Пахтакор" Бирлашган Араб Амирликлари жамоаларига қарши 21 та учрашув ўтказган. Шуларнинг 12 тасида "шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 5 та ўйинда дуранг ва 4 баҳсда рақиблар муваффақияти кузатилган.

Тошкентликлар ушбу ўйинларда жами 33 тўп киритган бўлса, ўз дарвозасидан 21 та тўп ўтказиб юборган. Пойтахтимизда ўтган 9 баҳснинг 6 тасида "Пахтакор" зафар қучган, бир дуранг ва икки мағлубият қайд этилган. БААдаги 11 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 6 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият. Бир сўз билан айтганда "шерлар" БАА клубларига қарши тўқнашувларда ўзига хос ижобий тажрибага эга деб айтиш мумкин.

Максим Шацких шогирдлари ҳозирга қадар БАА клубларидан "Аҳли", "Ваҳда", "Айн", "Банияс", "Шабаб", "Жазира", "Наср", "Шабаб Ал Аҳли" ва "Шаржа"га қарши учрашувларда майдонга тушган.

"Ал Аҳли": 3:2, 1:0, 2:0, 2:1
"Ал Ваҳда": 4:0, 1:1
"Ал Айн": 1:0, 3:2, 0:1, 1:1
"Банияс": 1:1, 0:2
"Ал Шабаб": 1:0, 1:2
"Ал Жазира": 3:1, 3:0
"Ал Наср": 2:1
"Шабаб Ал Аҳли": 2:1, 0:0
"Шаржа": 1:4, 1:1.

Ман6а: "Пахтакор" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!